product summery
Баъзи инсонлар намоз ўқиётганда вафот этади, баъзилар эса ухлаётганда. Яна баъзи бировлар ўйин-кулги ҳолларида…. Бу ишга инсон ҳаётида бир маротаба дуч келади. Баъзи инсонларга ўлимидан олдин вафот этган қариндошлари, ёр-у биродарлари кўрсатилади. Ўшанда ундан шундай бир овоз чиқадики, уни инсонлардан бошқа ҳамма мавжудот эшитади. Агар уни бирор инсон эшитганда эди, ақл-ҳушидан ўша заҳоти айрилган бўлар эди. Чунки руҳ қалбдан айрилганда ҳис-туйғулар ҳам бузилиб кетади. Энг биринчи йўқотиладиган нарса бу кўриш қобилиятидир. Энг охиргиси эса эшитиш хусусиятидир..