product summery
Ҳадислар - динимизда Қуръони Каримдан кейинги ўринда турувчи мўътабар манба ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васалламга ато этилган улуг фазилатлардан бири ҳам айнан жавомеъул-калим, яъни қисқа жумлаларда олам-олам ҳикматларни баён қилиш эди. Биз эса ана шундай ўзи қисқа, аммо маъноси оламга татийдиган ҳадиси шарифларни тўплаб, мўъжаз китобча ҳолига келтирдик. Мақсадимиз ҳадиси шарифларга амал қилишни осонлаштиришдир. Шунинг учун бу китобчага каттаю кичик ёдлаб олиши учун ҳам, айтиб бериши учун ҳам қулай бўлсин деб, амал қилиши осон бўлсин деб, кисқа-қисқа ҳадисларни жамладик..