product summery
Машҳур ёзувчи Агата Кристининг китоблари бутун дунёда севиб ўқилади. У асосан детектив жанрдаги асарлари билан мутолаа ихлосмандлари кўнглини забт этган, десак хато қилмаймиз. Адибанинг қўлингиздаги «Ажал билан тўқнашув» номли ушбу асарида ўзгалар, аниқроғи, яқинлари устидан ҳукм юргизиб, бошқаларни азоблаб, шундан роҳат туядиган шафқациз аёл - ўгай онанинг манфур қиёфаси, бир замонлар қамоқхона назоратчиси бўлган бу қари кампирнинг чохдай қоп-қоронғи ички олами ҳамда шубҳали ўлими, усталик билан беркинган қотил ва қотилни ундан-да усталик билан фош қилган изқувар маҳорати ҳақида ҳикоя қилинади..