product summery
Саодат асрида дунёга келиб, саҳобаи киромлар хонадонида вояга етган ва тарбия топган қизларнинг ҳаёти қандай бўлган деб ўйлайсиз? Уларнинг бахти шундаки, Набий алайҳиссаломни кўриб, у зотнинг суҳбатларида бўлишди, у зотдан ҳадислар эшитишди, муборак дуоларига ва мақтовларига сазовор бўлишди. Шундай саҳобия қизлардан узоқ умр кўрганлари борки, буни Пайғамбаримиздан олган дуолари баракоти деб ўзлари ҳам тан олишади. Кўлингиздаги китоб ана шундай фидойи ва маърифатли қизлар ҳаёти билан таништиради. Бундан кўпчилик китобхонлар ўзларига етарли маънавий озуқа оладилар деган умиддамиз. .