Product Summery
Тавба бандани Парвардигорига олиб борадиган йўл, мўминнинг охират учун йиққан захираси, дунёю охиратда зафар қозонганларнинг дастмояларидир. Ҳасрат ва надомат вақти бўлган қиёмат кунида кимдир нажот топса, у ҳам Аллоҳ таоло учун холис қилинган насуҳ тавба сабабидан нажот топади. Ёлғиз насуҳ тавбагина – Аллоҳни биздан рози қилади, Унинг ғазабидан бизни қўрийди. У гуноҳларни ўчиради, айбларни яширади ва инсоннинг қалбию нафсини тўғри йўлга йўлатади.