Product Summery
Ушбу китобда Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратларининг «Ислохий хутубот» китобларининг турли жилдларидан энг сара насиҳатлар жамланган. Уларнинг мавзу кўлами жуда кенг ва хилма-хил. Эътиқод ва шариатга тегишли бўлганлари ҳам, фарзанд тарбияси ва одоб-ахлоққа оидлари ҳам, катталарга, устозларга, ота-онага эҳтиром кўрсатиш масалалари ҳам, баҳс-мунозаралардан тийилиш ва ёмон гумондан сақланиш, ҳатто динсиз одамларга ҳам ҳақорат назари билан қарамаслик мавзулари қамраб олинган. Хуллас, мавзулар кўлами ғоят кенг ва айни пайтда жуда муҳим. Қўлимиздаги «Насиҳатлар гулдастаси» дан ҳар биримиз бугунимиз учун ҳам, эртамиз учун ҳам кўп ва хўб фойда оламиз, деган умиддамиз.