Ривоятлар китоби (А6, юмшоқ) 120 бет

14 000 сум

Product Summery

Муҳтарам китобхон! Болалигимиз кечган йиллари ота-оналаримиз бизга тарбия бериш мақсадида айтиб берган ибратли ҳикоя ва ривоятларни тез-тез қўмсаб қоламан, битта-яримта эсда қолганини набираларимга сўзлаб бераман. Аммо булар дилдаги армонларга малҳам бўлолмаслигини сезиб, ўша ривоятларни тўплаб, қоғозга туширишга киришдим. Бир неча йиллар мобайнида ёзувлар аста-секин кўпайиб, ниҳоят қўлингизда турган ушбу «Ривоятлар китоби» юзага келди. Унга турли даврлардаги воқеалардан ҳикоя қилувчи бир юз элликдан ортиқ ривоят киритилди. Ушбу китоб болалар тарбияси соҳасида олиб борилаётган ишларда қўл келса, фарзандларимизни яхшиликка, эзгуликка, инсофга, адолатга, пок эътиқодга чорласа, ахлоқ-одобларидаги қусурларни йўқотишда фойдаси тегса, мусанниф ўз олдига қўйган мақсадига эришган бўлур эди. Камоли эҳтиром ила: Аҳмад Муҳаммад Турсун

Soni

O‘xshash kitoblar