Product Summery
Ушбу китоб Сафиюрраҳмон Муборакфурийнинг изланишлари асосида Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг гўзал сийратларига бағишланган қимматли манбадир. Китобда суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак ҳаётлари хусусида кенгроқ маʼлумот берилади. Сизга маʼлумки, У Зот 18 минг оламнинг Сарвари ва Аллоҳ таолонинг энг суюкли Ҳабиби сифатида улуғланадилар. Қавмларнинг душманчилигини юмшатиб, кишиларнинг Аллоҳнинг динига киришларига раҳнамо бўлдилар. Бу йўлда қилган хайрли саʼй-ҳаракатлар хусусида китобни мутолаа қилиш давомида батафсил танишиб борасиз.